Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Йил ўйинчиси»: УЕФА уч даъвогар номини эълон қилди

«Йил ўйинчиси»: УЕФА уч даъвогар номини эълон қилди

Фото: УЕФА

УЕФА йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод ўйинчилар номини эълон қилди. Фахрий шорт-листга «Барселона» сардори Лионель Месси, «Ювентус» етакчиси Криштиану Роналду ҳамда «Ливерпуль» мудофаа устуни Виржил ван Дейк киритилди.

  • Месси ўтган мавсумда ЧЛнинг энг яхши тўпурурари ва «Олтин бутса» соҳиби бўлиб, футболчи сифатида 10-маротаба Ла Лига чемпионига айланди.
  • Роналду Миллатлар лигасидаги дебютни ютиб, финал босқичининг энг яхши тўпурари бўлди, илк маротаба «А» серия чемпионлигини нишонлади.
  • Ван Дейк Чемпионлар лигаси ғолиби ва финалнинг энг яхши ўйинчиси, қолаверса, Миллатлар лигаси ва АПЛ вице-чемпиони бўлди.

УЕФАнинг бошқа мукофотларига номзодлар номи ҳам эълон қилинди:

  • Чемпионлар лигаси энг яхши дарвозабони: Алисон, Уго Льорис, Марк-Андре тер Стеген
  • Чемпионлар лигаси энг яхши ҳимоячиси: Трент Александер-Арнольд, Виржил ван Дейк, Маттейс де Лигт
  • Чемпионлар лигаси энг яхши яримҳимоячиси: Френки де Йонг, Жордан Ҳендерсон, Кристиан Эриксен
  • Чемпионлар лигаси энг яхши ҳужумчиси: Садио Мане, Лионель Месси, Криштиану Роналду
  • Европа лигаси энг яхши ўйинчиси: Эден Азар, Оливье Жиру, Лука Йович
  • Йилнинг энг яхши аёл футболчиси: Амандин Анри, Люси Бронз, Ада Хегерберг

Барча мукофот эгаларининг номи 29 август куни Монакода — Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида аниқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг