Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду ва унинг жамоаси аламли тарзда ОЧЛдан чиқиб кетди

Роналду ва унинг жамоаси аламли тарзда ОЧЛдан чиқиб кетди

«Ан Наср» Осиё Чемпионлар Лигасидаги юришини чорак финалда тўхтатишга мажбур бўлди.

Криштиану Роналду ҳаракат қилаётган жамоа дастлабки баҳсда «Ал Айн»га сафарда минимал ҳисобда ютқазганди. Жавоб ўйинида ҳам дастлаб икки гол ўтказиб юборилди. Сўнг учта шгол урилиб, ўйин қўшимча бўлимларга ўтди. Қўшимча бўлимларда жамоалар яна биттадан гол уришди. Пеналтилар сериясида эса омад «Ан Наср»га кулиб боқмади.

Ан Наср  Ал Айн 4:3

Пеналтилар серияси — 1:3.

Голлар: Ғариб (45+5), Эйса (51, автогол), Теллес (72), Роналду (117, пеналти) — Раҳими (28, 45), Аш Шамси (103). 

Ан Наср – Ан Нажар, Ал Авжами, Ал Фатил (Ас Сулайҳи, 90+2; Ан Немер 105), Ал Амри (Айман, 64), Теллес, Брозович, Отавио, Ал Ҳайбари, Мане, Ғариб (Ал Ҳасан, 84), Роналду.

Ал Айн – Эйса, Ҳошимий, Отонне, Эрик (Саид Жума, 70), Aл Балуши (Муҳаммад Аббос, 78), Паласиос, Пак Ву Ён, Нодир (Aш Шамси, 99), Муҳаммад, Ромеро, Раҳими.

Огоҳлантиришлар: Эрик (32), Ал Балуши (38), Брозович (45+8), Мане (71), Отавио (84), Раҳими (85), Жума (116).

Четлатиш: Айман (98).

Биринчи ўйин  0:1.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг