Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ШҲТ ярим марафони ва «Наврўз» IV халқаро марафони ғолиблари тақдирланди (фото)

ШҲТ ярим марафони ва «Наврўз» IV халқаро марафони ғолиблари тақдирланди (фото)

Фото: Xabar.uz

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро ярим марафони ҳамда «Наврўз» IV халқаро марафони ниҳоясига етди.

Иштирокчиларнинг 100 нафардан зиёдини профессионал спортчилар ташкил этган бўлса, қолгани ҳаваскор ва марафонга қизиқувчилардан иборат бўлди.

Шунингдек, марафонда бир қатор хорижий давлат дипломатлари, чет эллик меҳмонлар, санъаткорлар билан бир қаторда спорт соҳасининг таниқли намояндалари ва юлдузлари, қолаверса югуриш билан шуғулланаётган фахрийлар ҳам қатнашди.

Бу йилги марафонда иштирокчилар классик марафон (42 км 195 м.), ярим марафон (21 км 97,5 м), 10 км, экиден (жамоавий эстафета) ҳамда 3 км масофада ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Баҳсларда эркаклар ва аёллар ўртасида 1-5-ўринларни эгаллаган қатнашчилар пул мукофотига сазовор бўлишди. Жумладан, 1-ўрин соҳиби 30 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Фоторепортаж Xabar.uz мухбири Фаррух Алиев томонидан тайёрланди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг