Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда март ойида ШҲТ халқаро ярим марафони ўтказилади

Тошкентда март ойида ШҲТ халқаро ярим марафони ўтказилади

Ўзбекистон Республикасининг 2021–2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида 80дан ортиқ турли даражадаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Шундай тадбирлардан бири 2022 йил 27 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ халқаро ярим марафонидир, деб хабар берди Енгил атлетика федерацияси матбуот хизмати.

Мазкур тадбир доирасида «Наврўз» умумхалқ байрамига бағишланган IV халқаро Тошкент ярим марафони ҳам ташкил этилади.

ШҲТ ярим марафони 2016 йилдан бошлаб ҳар йили ташкилотга аъзо давлатлар спортчилари иштирокида ўтказиб келинмоқда. Унда минглаб одамлар, жумладан, турли мамлакатлар ва қитъалардан келган профессионал спортчилар, ҳаваскор югурувчилар ва соғлом турмуш тарзи тарафдорлари ШҲТ байроғи остида бирлашадилар.

Пойтахтимизда ўтказилиши кутилаётган ярим марафон дастури икки масофани ўз ичига олган бўлиб, иштирокчилар 3 километр ҳамда 21,0975 километр масофага югуриб, куч синашадилар.

Ярим марафон маршрути пойтахтимиздаги Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан бошланиб, Нукус, Абдулла Қодирий, Абай кўчалари орқали давом этади.

Мазкур тадбирда иштирок этиш истагини билдирганлар қуйидаги ҳавола орқали тадбир тўғрисида янада тўлиқроқ маълумотга эга бўлишлари ва рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг