Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF чемпиони билан жанг қилиш имконига эга бўлди

Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF чемпиони билан жанг қилиш имконига эга бўлди

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66.68кг) вазн тоифасида жанг қиладиган вакилимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) фаолиятидаги яна бир муҳим баҳсда ғалабага эришди. IBF камарига энг асосий даъвогар бўлиш учун кечган мазкур баҳс япониялик Кеита Обарага (20-4-1, 18 КО) қарши кечди. Бу ҳақида Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

12 раундга мўлжалланган мазкур баҳс АҚШнинг Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтди. Тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг барчаси бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини тасдиқладилар (115-113, 118-110, 117-111).

Ушбу ғалабадан кейин Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди ва камар соҳиби билан жанг қилиш имкониятига эга бўлди. Мутахассислар фикрича, мазкур жанг мажбурий статусга эга бўлиб, яқин ойлар ичида юртдошимиз ярим ўрта вазннинг IBF камари учун рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, IBF камарининг амалдаги чемпиони АҚШ вакили Эррол Спенс (25-0, 21 КО) саналади. Шунингдек, Қудратилло WBC йўналиши рейтингининг учинчи поғонасида турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг