Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«ПСЖ» Месси ўрнига машҳур ўринбосар топди

«ПСЖ» Месси ўрнига машҳур ўринбосар топди

Франциянинг «ПСЖ» клуби янги мавсум олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини қидирмоқда.

Sports Zone хабарига кўра, Париж клуби «Ливерпул» ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан шартнома имзоламоқчи.

«ПСЖ» президенти Носир Aл-Хелайфи аллақачон ҳужумчи билан гаплашиб, унга трансферни амалга ошириш истагини билдирган.

Салоҳ фаолиятини АҚШда давом эттирадиган аргентиналик Лионел Мессига ўринбосар сифатида баҳоланмоқда. Келишувга эришиш жуда қийин дея баҳоланмоқда. 

Салоҳ ўтган мавсумда «Ливерпул» сафида AПЛда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 12 та голга ассистентлик қилди.

Мавсум якунида мерсисайдликлар AПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг