Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ньюкасл» футболчилари кўчада муштлашувга аралашиб қолишди

«Ньюкасл» футболчилари кўчада муштлашувга аралашиб қолишди

Скриншот

АПЛнинг «Ньюкасл Юнайтед» клуби футболчилари — Жонжо Шелви ҳамда Карл Дарлоу кўчадаги муштлашувга аралашиб қолишди. «Daily Mail» ёзишича, футболчилар паблардан бирида ичиб ўтиришганида шу ердагилардан бири Шелвини «кал» деб ҳақорат қилган.


Мавзуга оид: «Ньюкасл Юнайтед»га Стив Брюс бош мураббий бўлиб келди


Болалигидан соч тўкилишига мубтало бўлган футболчи унга жавобан «Уйингга кет, деҳқон», дейди.

Шундан сўнг ўртада муштлашув бошланади. Дарлоу рақиблардан бирини тепгани ҳам айтилмоқда.

Жонжо Шелви. Фото: «Daily Mail»
Карл Дарлоу. Фото: «Daily Mail»

Воқеа жойига ҳеч ким полицияни чақирмади. Бироқ футболчилар «Ньюкасл» Хитойга сафаридан қайтганидан сўнг ўз қилмишларини клуб раҳбарларига тушунтириб беришларига тўғри келади.

«Ньюкасл» — қовоқхона мижозларига қарши» видео мана бу ҳаволада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг