Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сен бунга албатта қодирсан, Нодирбек ўғлим!» — Президент

«Сен бунга албатта қодирсан, Нодирбек ўғлим!» — Президент

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат МирзиёевНаврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқида Нодирбек Абдусатторовнинг ютуқларини алоҳида қайд этди.

«Хабарингиз бор, яқинда машҳур шахмат гроссмейстери – Нодирбек Абдусатторов Прага халқаро турнирида муддатидан олдин ғалаба қозониб, жаҳондаги энг кучли тўртта шахматчининг бирига айланди.

Келинглар, шу улуғ айём кунда барчамиз астойдил ният қилайлик: Нодирбекка тез кунларда Ватанимизга жаҳон шахмат тожини олиб келиш насиб этсин! Сен бунга албатта қодирсан, Нодирбек ўғлим! Бутун эл-юртимиз сендан шу буюк ғалабани кутмоқда», деди давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг