Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Месси билан Роналду кучли учликка кира олишмади

Месси билан Роналду кучли учликка кира олишмади

Фото: «Tert.am»

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне, «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ва унинг жамоадоши дарвозабон Мануэль Нойер Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) талқинига кўра 2019-2020 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деган номга даъвогарлик қилишмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, УЕФА энг яхши мураббий бўлишга номзодлар рўйхатини ҳам эълон қилди: «Бавария» устози Ханс-Дитер Флик, «Ливерпуль» бошлиғи Юрген Клопп ва «Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн.

Ғолиблар 1 октябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими пайтида аниқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг