Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марадона ўлимига бошқа нарса сабаб бўлгани айтилмоқда

Марадона ўлимига бошқа нарса сабаб бўлгани айтилмоқда

Марҳум футбол афсонаси Диего Марадонанинг ўлимига бошқа нарса сабаб бўлганини айтиб чиқди унинг собиқ адвокати Матиас Морла.

Унинг айтишича, Марадонага яхши тиббий ёрдам кўрсатилмаган, ғамхўрлик қилинмаган. Тиббий ёндашув жуда ёмон эди, шунинг учун у ўлиб қолди, демоқда адвокат.

Морланинг айтишича, Марадона умрининг сўнгги 3 ҳафтасини операция билан ўтказган ва уйда даволанишга рухсат берилмаган. Аммо қариндошлари уни Буэнос-Айресдаги хушҳаво уйига олиб бориб, даволамоқчи бўлишган.

Адвокат собиқ футболчини охирги марта 2020 йил 16 ноябрда кўрган. «Ўшанда унинг овози ғалати эди, роботларникигиа ўхшаш», деган Морла.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил 25 ноябрда 60 ёшида вафот этган эди. Ўша пайтда аниқланишича, у жонлантириш бўлимига келтирилишдан бир неча соат олдин жони узилган.

Шунингдек, Сан-Исидро шаҳар бош прокуратураси Диего Марадонанинг ўлимида етти нафар тиббиёт ходимини айблаётгани ҳақида ҳам хабарлар чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг