Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жорданнинг эски кроссовкаси рекорд нархда сотилди

Жорданнинг эски кроссовкаси рекорд нархда сотилди

Фото: «ВВС»

Олти карра NBA чемпиони ва икки карра Олимпия чемпиони Майкл Жорданга тегишли бир жуфт Nike кроссовкаси Christie's аукционида 615 минг АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда ВВС хабар берди.

Ушбу кроссовкани Жордан 1985 йили Италияда кўргазмали чиқишида кийган.

Chicago Bulls юлдузининг кроссовкаси жамоасининг анъанавий либосига мос рангда ишланган — қизил, қора ва оқ.

Ушбу лот май ойида Жорданнинг кроссовкаси сотилиши натижасида ўрнатилган рекордни янгилади — ўшанда дебют мавсумда ўйнаган вақтда кийган баскетболчининг пойабзали Sotheby’s аукционида $560 мингга пулланганди.

13 август куни Жорданга тегишли 1996 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz S600 сотилиши эълон қилинди. Автомашинанинг баҳоси — $23 минг.

Майкл Жордан — олти карра NBA чемпиони, икки карра Олимпия чемпиони. У ўзининг сакрашлари, айниқса, ҳавода «муаллақ» туриб қолишлари билан мухлислар орасида машҳур бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг