Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир неча соатдан кейин ЕЧЛ: «Ливерпуль» – «Реал», «Манчестер Сити» – «Боруссия Д»

Бир неча соатдан кейин ЕЧЛ: «Ливерпуль» – «Реал», «Манчестер Сити» – «Боруссия Д»

Бугун, 6 апрель кечаси Европа Чемпионлар лигасида чорак финал баҳсларининг дастлабки икки учрашуви ўтказилади.

Унда «Реал» – «Ливерпуль» ҳамда «Манчестер Сити» – «Боруссия Д» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 00:00да старт олади.

«Ливерпуль» ҳам, «Реал» ҳам бу баҳсга марказий ҳимоядаги муаммолар билан етиб келди. Англия жамоаси жароҳатлар сабаб асосий марказий ҳимоячиларисиз қолиб кетганига анча вақт бўлган бўлса, «Реал» ўтган ҳафтада Рамосни, бугун эса Варанни йўқотди. Аммо жамоаларнинг ярим ҳимояси ва ҳужумида муаммо йўқ, ҳатто бу чизиқлар оптимал ҳолатда деса ҳам бўлади.

«Ливерпуль» бу баҳсда 2018 йил финалидаги мағлубият аламини олишга уриниб кўради.

«Манчестер Сити» – «Боруссия Д» жуфтлигида шаҳарликлар фаворит сифатида қайд этилмоқда. Айниқса ушбу мавсумда «Сити» жуда барқарор ўйинлар кўрсатмоқда. Аммо Гвардиола жамоалари тезкор ва қарши ҳужумга таяниб ўйнайдиган жамоаларга қарши қийинчиликларга учраб туради. Немис жамоаси айнан шундай клуб ва унинг таркибида порлаб чиқаётган юлдуз – Эрлинг Ҳоланд бор.

Олдинда шундай қизиқарли қарама-қаршиликлар кутмоқда бизни.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг