Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бекхэмнинг ўғли миллиардернинг қизига уйланяпти

Бекхэмнинг ўғли миллиардернинг қизига уйланяпти

Фото: «Google.com»

Футболчи Дэвид Бекхэм ва хонанда Виктория Бекхэм оиласида қувончли воқеа. Тўнғич ўғли Бруклин актриса Никола Пельтцнинг қўлини сўраганини эълон қилди. Бу ҳақда у «Instagram»даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

«Икки ҳафта олдин менга турмуш чиқишини сўрадим ва у рози бўлди. Мен дунёдаги энг бахтиёр инсонман. Энг яхши эр ва энг яхши ота бўлишга ваъда бераман», — деб ёзади 21 ёшли куёвбола.

Виктория Бекхэм ўғли билан келинини табриклади. Уларга умрбод бахт ва муҳаббат тилади.

Йигит 25 ёшли актриса ва америкалик миллиардер Нельсон Пельтцнинг қизи билан бир йил олдин танишган. Николь «Сўнгги рицарь», «Тўфон маркази», «Трансформерлар: қирғин даври» ва бошқа фильмлардаги роллари билан танилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг