Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Барча замонларнинг энг яхши дарвозабони маълум бўлди

Барча замонларнинг энг яхши дарвозабони маълум бўлди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Нуфузли «France Football» футбол журнали 1960 йилги Европа чемпиони Лев Яшинни барча даврларнинг энг яхши дарвозабони деб эълон қилиб, спортчини «орзулар жамоаси» таркибига киритди. Бу ҳақда 14 декабрь куни нашрнинг Twitter-аккаунтида хабар берилган.

Даъвогарлар орасида Мануэль Нойер, Зепп Майер, Дино Зофф, Жанлуижи Буффон каби дунёга машҳур дарвозабонлар ҳам бор эди. Яшин учун жаҳон оммавий ахборот воситаларининг 177 журналистидан 140 нафари овоз беришган.

1963 йилда Яшин «France Football» томонидан таъсис этилган «Олтин тўп»ни қўлга киритган. У ушбу совринни олган ягона дарвозабон ҳисобланади. 2019 йил сентябрь ойида ана шу нашр дарвозабонлар учун Лев Яшин мукофотини таъсис этди.

Яшиннинг номинацияси октябрь ойида маълум бўлди. Спортчи 1956 йилда Олимпия чемпиони, 1960 йилда Европа чемпиони, шунингдек, «Динамо» сафида Собиқ Иттифоқнинг беш карра чемпиони ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг