Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Азардан тепки еган бола Британия бойларидан бирига айланди

Азардан тепки еган бола Британия бойларидан бирига айланди

11 йил олдин Эден Азар томонидан тепки еган «боллбой» Forbes рўйхатига киритилди: унинг бойлиги 70 миллион долларга баҳоланмоқда.

«Суонси Сити» футбол клубида тўп олиб келиб берувчи («боллбой») бўлган Чарли Морган 11 йил олдин жамоанинг «Челси»га қарши ўйинидан сўнг машҳур бўлиб кетганди: ўшанда футболчи Эден Азар уни тепган ва бунинг учун қизил карточка билан сийланганди. Бугунги кунда Морган қиролликнинг 35 ёшгача бўлган энг бой одамларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда у профессионал футболдан йироқ. Морган ўзининг қимматбаҳо алкоголли ичимликлар брендини йўлга қўйган. Чарли ўз компаниясидан бундай тез муваффақият кутмаганини тан олди. «Биз бизнес яхши бўлади деб ўйлаган эдик, аммо натижалар биз тасаввур қилганимиздан анча юқори бўлди», деди у.

У ўз бизнесини мактабдаги дўсти Жексон Куинн билан бошлади ва ўтган йили унинг бойлиги 55 миллион фунт стерлингга (тахминан 70 миллион доллар) етди. 2022 йилда у Буюк Британиянинг «35 ёшгача бўлган» энг бой одамлари рўйхатига киритилганди. У «Челси» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг (61 миллион фунт) ва Англия терма жамоаси сардори Гарри Кейн (51 миллион фунт) ўртасида 27-ўринни эгаллаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг