Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Атлетико» «Реал»ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

«Атлетико» «Реал»ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

Испания Кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган Мадрид дербисида «Атлетико» ғалаба қозонди ва номдор рақибини мусобақадан чиқариб юборди.

Анчелотти шогирдлари асосий вақтда икки бор ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди, аммо қўшимча таймларда Гризманн киритган супергол «Реал»ни мувозанатдан чиқарди. Бундан фойдаланган «Атлетико» яна бир гол киритиб, ҳисобни мустаҳкамлаб қўйди.

Испания Кубоги. 1/8 финал

Атлетико — Реал 4:2

Голлар: Лино (39), Мората (57), Гризманн (100), Рикелме (119) — Облак (45+1, автогол), Хоселу (82). 

Атлетико – Облак, Хименес, Эрмосо, Витцел, Лоренте (Барриос, 98), Коке, Саул (Молина, 56), Де Паул (Аспиликуэта 106, Савич 115), Гризманн, Мората (Депай, 98), Лино (Рикелме, 90+2). 

Реал – Лунин, Карвахал, Начо (Себаллос, 106), Рюдигер, Менди (Диас, 66), Модрич (Кроос, 66), Валверде (Тчуамени, 73), Камавинга (Фран Гарсия, 106), Беллингҳэм, Винисиус, Родриго (Хоселу, 80). 

Огоҳлантиришлар: Винисиус (45), Камавинга (56), Мората (58), Диас (68), Эрмосо (68), Де Паул (78), Коке (80), Тчуамени (85), Беллингҳэм (87), Карвахал (89), Гризманн (101), Витцел (113).

Шундай қилиб, Испания кубоги чорак финалига «Атлетико», «Барселона», «Севиля», «Атлетик», «Мальорка», «Селта», «Реал Соседад» ва «Жирона» клублари йўл олишди.

Бугун, 19 январь куни Испания кубоги чорак финалига қура ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг