Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ХДП президентликка номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этди

ХДП президентликка номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этди

9 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Халқ демократик партияси тегишли ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этди.

Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганганлиги ҳақидаги гувоҳномаларни олгач, сайловчиларнинг имзосини тўплашга киришган.

Сиёсий партия Ўзбекистон Президентлигига кўрстилган номзодни қўллаб-қувватлаб, жами сайловчиларнинг умумий сонидан камида бир фоизининг имзосини (тахминан 212 мингдан кўп имзо) тўплаши керак.

Сайлов кодексининг 38-моддасига мувофиқ, сайловчилар битта ёки бир нечта сиёсий партияни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишга ҳақли.

ХДП маъсулларига кўра, Марказий сайлов комиссиясига ўз номзодни қўллаб-қувватловчи 300 мингдан ортиқ имзо варақаларини тақдим этди.

Сайлов кодексининг 39-моддасига биноан, Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилгани Марказий сайлов комиссияси томонидан 5 кунлик муддатда текширилади. Бунда сайловчилар имзолари зарур сонининг камида 15 фоизи ва имзо варақаларига имзоларини қўйган сайловчилар тўғрисидаги тегишли маълумотлар текширилиши керак бўлади.

Эксперт гуруҳи имзо варақаларини текширишга киришган. Кеча «Миллий Тикланиш» ва «Адолат» партиялари ўз номзодларини қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг