Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ХДП лидери Улуғбек Иноятовдан истеъфоси талаб қилинди

ХДП лидери Улуғбек Иноятовдан истеъфоси талаб қилинди

«Сурхон овози» газетасининг 2023 йил 5 сентябрь 8-сони Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раҳбари Улуғбек Иноятовнинг истеъфоси талаб қилинган мақолани босиб чиқарди.

Мақолада муаллиф Иноятовни ўтган Президентлик сайловида номига иштирок этишда, ҳокимият тизими фаолиятини ҳамда рақиблар дастурини тафтиш қилмаганликда айблайди.

У, шунингдек, ўтган сайлов ҳақида ёзиб, «фикрлар хилма-хиллиги сезилмаганлиги, сиёсий рақобат муҳити яратилмагани»ни таъкидлаган.

«Сайловолди дастурингизда ҳеч қандай янги фикр, янги ғояни кўрмадик. Қуруқ сафсатадан нарига ўтилмади ва шунга яраша «мукофот»ини ҳам олдингиз. Овоз бериш натижалари бунинг далили», – дейди ХДП лидернинг сайловдаги иштирокига баҳо берар экан муаллиф.

Муаллиф, қолаверса, демократик давлатларда сайловдаги мағлубиятдан сўнг партия етакчиси дарҳол ўрнини бўшатиб қўйишини таъкидлайди ва Иноятовдан унинг истеъфосини талаб қилади.

«Сайловдаги бефарқлигингиз туфайли ХДПнинг мавқейига путур етди. Партиядошларингиз, қолаверса сайловчилар ишончини оқлай олмадингиз.

Шундай экан, партия Марказий Кенгаши раиси вазифасидан истеъфога чиқсангиз, марднинг иши бўлар эди», – дейди муаллиф мустақил Ўзбекистон парламенти тарихида бундай ҳолат кузатилмагани, аммо бу содир бўлса, биринчиси бўлиши мумкинлигига шама қилиб. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг