Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев паралимпиячилар билан учрашади

Шавкат Мирзиёев паралимпиячилар билан учрашади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик режаси бўйича маълумот берди. 

Бугун фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари, «1 миллион дастурчи» лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.

9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар  ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг