Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов: «Толибон урушни тўхтатишга тайёр»

Абдулазиз Комилов: «Толибон урушни тўхтатишга тайёр»

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистондаги толибон ҳаракати урушни тўхтатишга тайёр эканини билдирди.

«Бугун эрталаб (27.12.2019) хабар келди, Толибонлар уруш, қурол ишлатишни ва зўравонликни тўхтатишга тайёрлигини билдирди. Ушбу қарор Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга йўл очиб бериши мумкин. Бу масалани муҳокама қилиш учун икки томондан делегациялар шакллантирилади.

Бироқ бу билан Афғонистонда тинчлик бирдан ўрнатилади деб бўлмайди, чунки музокаралар узоқ давом этади ва умид қиламизки, бир ечимга келинади. Шуни таъкидлаш ҳам керакки, Ўзбекистон афғон халқига ёрдам беришга ва тинчлик ўрнатиш жараёнларини қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр», — дея хабар берди Абдулазиз Комилов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг