Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига янги раҳбар тайинланди

Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига янги раҳбар тайинланди

«Толибон» ҳукумати Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига янги раҳбар тайинлади.

Журналист Сами Юсуфзайнинг ёзишича, ушбу лавозимга тайинланганига 3 ой тўлмаган Муғфуруллоҳ Шаҳоб ўрнини Абдул Ғаффор Бахр эгаллаган.

Келиб чиқиши қандаҳорлик бўлган Абдул Ғаффор Бахр бунгача Олий суднинг Тафтиш ва тадқиқотлар департаментига раҳбарлик қилиб келган. 

Маълумот учун, Мағфуруллоҳ Шаҳобнинг Ўзбекистондаги ишончли вакил этиб тайинланиши унинг «Толибон» кон ва нефт вазири Шаҳобиддин Делавернинг ўғли эканлиги важидан айрим расмийлар томонидан яхши қабул қилинмаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг