Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна фарзандфурушлик. Хоразмда бағритош она ушланди

Яна фарзандфурушлик. Хоразмда бағритош она ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўз фарзандини сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унга кўра,  Қўшкўпир туманида яшовчи 23 ёшли К.Ш. икки яшар боласини 7 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатамиз,  куни кеча қорақалпоғистонлик аёл 13 ёшли фарзандини алдаб, унинг ўзига айтмасдан 15 минг АҚШ долларига бошқага сотаётганда ушлангани хабари берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг