Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир Nexia-3 «метан заправка»да портлаб кетди. Бу сафар қурбон бор

Яна бир Nexia-3 «метан заправка»да портлаб кетди. Бу сафар қурбон бор

Самарқанддаги газ қуйиш шохобчасида Nexia-3 машинасига ўрнатилган газ баллонида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йил 25 феврал куни соат 11:00 ларда Самарқанд шаҳар Ҳунармандлар МФЙ Бедил кўчасида жойлашган «Камалак» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида, шохобча ишчиси Пастдарғом тумани Гулобод МФЙда яшаган, 1980 йилда туғилган М.З., ушбу шохобчага сиқилган газ қуйиш мақсадида келган ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Ҳ.Д. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомашинага газ қуяётганда, багаж қисмига ўрнатилган газ балонининг ёрилиб кетиши натижасида чақнаш содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида МЧЖ ишчиси М.З. куйиш жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 феврал куни Қашқадарё вилоятида ҳам Nexia-3 автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг