Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Хўп бўлади, бажарамиз!» дейишади-ю...

«Хўп бўлади, бажарамиз!» дейишади-ю...

Иллюстратив расм.

Бугунги кунда энг чекка маҳаллалардан ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.  Бироқ бу ўзгаришлар Хоразмнинг Янгиариқ тумани, Гулланбоғ қишлоғи ҳудудидаги Дўстлик маҳалласига ҳалигача етиб келгани йўқ...  

- Маҳалламизнинг Қурувчилар кўчасидаги 3 километрлик йўл ёзда чангиб, қишда ботқоққа айланади. Айниқса, иссиқ кунларда бу йўлдан бир марта ўтган одамнинг усти-бошига қараб бўлмай қолади:  тердан хўл, чангдан кир-чир, - дейди фуқаро Қурамбой ота Каримов.

-  Уйма-уй юриб муаммоларни ўрганаётган сектор раҳбарларига бу ҳақда неча марта айтдик, - дея нолийди Олтиной Маткаримова. – «Хўп бўлади, бажарамиз!» деб кетишади-ю лекин бирон бир амалий чора кўришмайди. Ҳайронман,  уйма-уй юраётган мутасаддиларнинг мақсади халқнинг  муаммоларини ҳал қилишми ёки оёқ чигалини ёзишми?!

Мазкур йўл бўйича маҳаллий кенгаш депутатларидан бири туман ҳокими номига «Депутат сўрови» тақдим қилгани, бироқ бунга ҳатто эътибор қаратилмаганини таъкидлайди. Ажаб...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг