Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда интернетдан фойдаланувчилар сони 854 миллион кишидан ошди

Хитойда интернетдан фойдаланувчилар сони 854 миллион кишидан ошди

Фото: «Sb.by»

2019 йилнинг июнь ойи ҳолатига Хитойда интернетдан фойдаланувчилар сони 854 миллион кишига етди. ТАСС хабарига кўра, шундан 25,98 миллиони шу йилнинг олти ойида қўшилган янги фойдаланувчилар.

Хитой тармоқ ахборот маркази ҳисоблаб чиқишича, йил ўртасига келиб Хитой аҳолисини интернет билан таъминлаш 1,6 фоизга ўсиб, умумий кўрсаткич 61,2 фоизни ташкил этган.

Бу ерда диққатга сазовор факт шуки, фойдаланувчиларнинг 99,1 фоизи ёки 847 миллион киши интернетга смартфонларда уланмоқда.

Экспертлар охирги беш йилда интернет орқали маълумот кўчириб олиш ҳажми олти баравар ўсганини таъкидлашмоқда. Хитойлик бир фуқаро ўртача ойига 7,2 гигабайт мобил трафикни сарфламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг