Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Велосипедчи аёл 20 кунда қарийб 6000 километр йўл босди

Велосипедчи аёл 20 кунда қарийб 6000 километр йўл босди

Фото: «Pinterest.nz»

Бьянка Хейс 20 кунда 5900 километр йўл босиб велосипедчи аёллар орасида янги рекорд ўрнатди, дея хабар берди «Upi».

Дастлабки мақсади эркаклар рекордини янгилаш бўлган, фақат бунинг учун маррага 15 кунда етиб боришига тўғри келарди. У Ванкуверда йўлга чиқиб, Галифаксда сафарини тугатди. Энди Бьянка Хейс Канада бўйича энг тезкор велосипедчи аёл ҳисобланади.

Ушбу сафар чоғида тўплаган 22 минг долларни тухумдонлар саратонини ўрганувчи марказга ҳайрия қилди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор: синглиси ҳам спортчи бўлган, у 2018 йилда ушбу касаллик туфайли вафот этган.

Сўнгги 50 йилда тирик қолиш кўрсаткичи яхши томонга ўзгармагани, тадқиқотлар етарлича молиялаштирилмаётгани Бьянкани хавотирга солмоқда. Шу боис велосипедчи аёл кейинги саёҳати тўғрисида ўйлай бошлади. Биринчи сафари чоғида у 20 тача велосипед шинасини алмаштиришга мажбур бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг