+48 000: АҚШда яна бир қўрқинчли рекорд қайд этилди
Ўтган бир кеча-кундузда АҚШда 48 000 кишида коронавирус аниқланди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади, дея хабар берди «Рейтер» агентлиги.
Дунё бўйича коронавирус тарқалишини ўз манбаларига таянган ҳолда ҳисоб-китоб қилиб бораётган Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда жами 2 682 270 та COVID-19 ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан 128 028 нафари вафот этди. 729 994 киши коронавирусдан тузалган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter