Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Узоқ ҳудудлардаги абитуриентлар учун махсус автобуслар ташкил этилиши мумкин

Узоқ ҳудудлардаги абитуриентлар учун махсус автобуслар ташкил этилиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Маълумки бу йил тест имтиҳонлари 2 сентябрдан стадионларда бошланиши кутилмоқда.  АОКА штабига аҳолидан мавзу бўйича тушаётган саволларга Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев жавоб бериб ўтди. 

Кириш имтиҳонлари барвақт бўлса, камига биз вилоят марказига узоқдан борамиз. Абитуриентларни олиб бориб-олиб келиш учун автобуслар йўлга қўйилса бўлмайдими? Таксилар ҳам қимматлайди ўша куни...

Тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан тест синови ўтказиладиган объектлардан узоқда жойлашган туманлардан абитуриентларни олиб келиш ва жойига етказиш бўйича жамоатчилик транспорти қатновларини йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда.

Карантин ҳудудида сақланаётган абитуриенталар қандай имтиҳон топширади?

Тест синовлари фақат белгиланган очиқ майдонларда ўтказилади. Агар абитуриент карантинда бўлса, тест синовларида иштирок эта олмайди.

Бу йил 2020-2021 олий ўқув юртига киришда касб-ҳунар коллеж ва лицей китобларидан тестлар бўладими? Бу йил коллеж дарсликларидан савол тушмайди деган гаплар юрибди?

Тест топшириқлари Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тавсия этилган дарсликлар рўйхатида мавжуд китоблардан тузилади. Бунда ҳар бир фан бўйича дарсликлар турлича. Тест топшириқлари қайси дарсликлардан тузилишини расмий сайтимиздан кўришингиз мумкин.

Қайд этиш керакки, ҳукумат кўрсатмасига мувофиқ 2017 йилдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва 11 синф дарсликлари негизида умумий ўқув дастури шакллантирилган. Ҳозир унда бошқа китоб, унисида бошқа дарслик, деб бўлмайди. Соддалаштириш мақсадида уларнинг барчаси умумий дастур асосида тузилган

Имтиҳонлар 2 сентябрдан бошланиши ва 14 кун давом этиши айтилди. Касбим ҳамшира ва мен 1 сентябр куни карантинда ишлаш учун шифохонага кираман, 14 кун ўша жойда бўламан. Имтиҳонда қатнаша олмайманку, бунда қанақа чора кўриш мумкин?

Агар абитуриент карантин зонада ишлаётган бўлса, тест синовларида ишитирок эта олмайди. У агар касалланмаган бўлса, ё ишни, ё тест топширишни танлаши керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг