Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«UZMOBILE»га бир йилда 3 миллионга яқин янги абонент уланди

«UZMOBILE»га бир йилда 3 миллионга яқин янги абонент уланди

Фото: Компания матбуот хизмати

«Версал» ресторанида «Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» филиали раҳбариятининг Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятидаги дилерлик ташкилотлари раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида филиал раҳбарияти ўтган йил якунларини сарҳисоб қилди ва ҳамкорлари билан келгусидаги режаларини ўртоқлашди.

Мажлис кун тартиби қуйидаги масалалардан иборат бўлди:

  • 2019 йилда йўлга қўйилган лойиҳалар;
  • 2019 йилда дилерлар тармоғининг ўсиш динамикаси;
  • Асосий кўрсаткичлар динамикаси.
  • Янги лойиҳалар
Фото: Компания матбуот хизмати

Учрашув самимий ва тантанали муҳитда бўлиб ўтди. Дилерлик ташкилотлари раҳбарлари учун 2019 йилнинг барча муҳим лаҳзалари, шунингдек, Миллий оператор ва Агентлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш бўйича кейинги режалари акс эттирилган тақдимот намойиш этилди.

Бугунги кунда UZMOBILE билан ҳамкорлик қиладиган агентлар сони 245 та ташкилотни ташкил этади ва 2019 йилда дилерлик пунктларининг умумий сони 1559 пунктга етди.

Таъкидланишича, 2019 йил «Ўзбектелеком» АКнинг «ЎзМобайл» филиали учун асосан агентлар билан яхши йўлга қўйилган ишлар ҳамда уларнинг ҳамкорликка масъулиятли муносабати сабабли жуда омадли йил бўлди. Йилнинг асосий натижаси сифатида 2019 йилнинг сўнгига келиб UZMOBILE фаол абонентлари сони 5 миллиондан ошди, ўтган йил давомида эса 3 миллионга яқин янги абонент уланди, деб ҳисоблаш мумкин.

Учрашув якунида энг фаол ва содиқ агентларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва уларга эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

«2019 йил биз учун ҳам ва UZMOBILE учун ҳам қизиқарли ва кашфиёт йил бўлди. Биз бундай натижаларга эришамиз деб ўйламаганлигимизни тан оламиз. Мен бозорда бир неча йилдан бери ишлаб келмоқдаман ва кўплаб янги мижозлар UZMOBILEни танлаётганларидан хурсандман, — дейди «MYFI MOBILE» хусусий корхонасининг директори Рустам Шукурлаев. — Биз учун операторнинг дилерлик бўлимида ишлаш учун ўзаро қулай шарт-шароитларни яратди. Биз яхши ва барқарор фойда олмоқдамиз, энг муҳими – UZMOBILE томонидан абонентларни жалб қилиш учун амалга оширилаётган янги тариф режалари ва акциялари ҳаммада айнан шу операторга уланиш, шу билан бирга, энг қиммат тарифга ҳам уланиш истагини уйғотади. Биз UZMOBILE билан ишлашдан мамнунмиз».

«Ўтган йили дилерларнинг биринчи йиғилишида компаниянинг улкан режалари ҳақида гапирилганда, биз 90 фоизга шубҳа қилган эдик. Аммо, UZMOBILE бозорда шундай қизиқарли режаларни, қулай интернет-тўпламларни таклиф қилди, жуда кўп акцияларни, масалан, чиройли рақамларни таклиф қилди ва мижозлар ушбу операторга катта қизиқиш билан улана бошладилар, — дейди «WINLINE» МЧЖ директори Самандар Содиқов. —Абонентлар алоқа сифатини қадрлашлари жуда муҳимдир! Биз абонентларни ушбу компанияга улашдан асло уялмаймиз. Мен, айниқса, UZMOBILE дилерлик компанияси фаолиятини алоҳида қайд этмоқчиман. Биз нафақат улар учун агентлар ёки дилерлармиз, балки уларнинг фикрлари тингланадиган ва қўллаб-қувватланадиган ҳақиқий ҳамкорларимиз. Ишончим комилки, 2020 йил ҳам муваффақиятли йил бўлади».

Фото: Компания матбуот хизмати

Энг фаол ва содиқ агентларни тақдирлаш маросимидан сўнг, филиал раҳбарияти ва дилерлик компаниялари раҳбарлари ўртасида келгусида ишлаш ва бизнесни ривожлантиришдаги барча масалалар бўйича кенг ва мулоҳазали суҳбат бўлиб ўтди. Шунингдек, UZMOBILE филиали вакиллари ҳозирда хизмат кўрсатишни яхшилайдиган ҳамда филиал ва ҳамкорлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни соддалаштирадиган инновацион рақамли воситаларни жорий этиш йўлида кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.

«ЎзМобайл» филиали раҳбарларининг дилерлик ташкилотлари раҳбарлари билан худди шундай учрашувлари Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг