Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«UZDIGITAL TV» «Кузги совғалар» акциясини эълон қилди!

«UZDIGITAL TV» «Кузги совғалар» акциясини эълон қилди!

Рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи етакчи провайдер «UZDIGITAL TV» МЧЖ республикамиз аҳолисини яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан муборакбод этади.

Бугун, 28 август куни республика бўйича сўнгги расмий офисимиз фойдаланувчиларимиз учун ўз эшикларини очгани ҳақида мамнуният билан хабар қиламиз. Сирдарё вилояти «UZDIGITAL TV» сифатли рақамли телевидение хизматлари билан қамраб олинган сўнги ҳудудлардан бири бўлди.

Хизматларимиздан фойдаланишни истаганлар уланиш нархлари ва шартлари билан танишиш, техник созламалар бўйича керакли кўрсатмалар олиш ва рақамли телевидениега оид саволларига жавоб олиш учун Гулистон шаҳри, Қурувчилар кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган офисимизга ташриф буюришлари мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб 2020 йил 1 сентябрдан 30 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган «Кузги совғалар» акцияси бошланиши ҳақида маълум қиламиз. Ушбу даврда хизматларимизга уланиб автоматик равишда ютуқли ўйин иштирокчисига айланишингиз мумкин. Батафсил маълумот билан www.uzdtv.uz расмий сайтида ҳамда республика бўйлаб барча офисларимизда танишишингиз мумкин.   

Компаниянинг тун-у кун фаолият юритувчи Техник қўллаб-қувватлаш маркази (Call-марказ)га қўнғироқ қилиб рақамли телевидениега оид керакли маълумотларни олишингиз мумкин.

«UZDIGITAL TV» Сиз ва оилангиз учун! Бизни танлаганингиз учун ташаккур!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг