Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уй ҳайвонларига қўлқоп билан тегиниш ҳақидаги СМСга изоҳ берилди

Уй ҳайвонларига қўлқоп билан тегиниш ҳақидаги СМСга изоҳ берилди

Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Яқинда ўтказилган брифингда коронавирус уй ҳайвонларидан юқмайди, деб айтилган эди. Лекин куни кеча вазирлик томонидан «уй ҳайвонларига қўлқоп билан тегининг» деган СМСлар келди. Буни қандай тушуниш мумкин?

— Бу каби СМСлар кўпчилик аҳолида тушунмовчилик пайдо қилиб, ваҳима уйғотиши ҳам мумкин. Ушбу касалликни келтириб чиқарувчи табиий манба — кўршапалаклар. Кўршапалакларнинг коронавирус ташувчи тури бизнинг ҳудудларимизда яшамайди. Одамларимиз ҳам кўршапалаклар билан мулоқотда бўлмайди.

Лекин шуни ёдда тутишимиз керакки, уй ҳайвонлари ҳам ўртадаги воситачи бўлиб қолиши мумкин. Қолаверса, уй ҳайвонларидан жуда кўп касалликлар — эхинококк, паразитар ва гижжа касалликлари, есинос ва юқумли ичак касалликлари ҳам юқиши мумкин.

Шу нуқтаи назардан, шахсий гигиена қонун-қоидаларига риоя этилган ҳолда яшаш тарзини ўз ҳаётида жорий қилиш бўйича берилган тавсия эди — бу (СМСлар). Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман, ҳозирги карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш билан шуғулланадиган умумий овқатланиш корхоналари фаолияти вақтинчалик тўхатилган. Карантин давомида мана шу ошхоналарда яшаб юрган, қолдиқ овқатлар билан овқатланиб юрган уй ҳайвонлари ҳам кўчага чиқиб кетди.

Аҳоли пунктларида уй ҳайвонлари, дайди ҳайвонлар, жумладан ит ва мушукларнинг кўпайиш ҳолатлари учрамоқда. Аҳоли яшаш пунктларидаги эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, яъни аҳолимизнинг соғлигини сақлаш кўп жиҳатдан фуқроларимизнинг ўзига боғлиқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг