Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғонни ҳақорат қилишда айбланган қарийб 11 минг киши судланди

Эрдўғонни ҳақорат қилишда айбланган қарийб 11 минг киши судланди

Статистик маълумотларга кўра, Туркияда «президентни ҳақорат қилгани» учун фуқароларга қарши 38,5 мингдан ортиқ даъво аризаси берилган.

Бу Эрдўғоннинг олдинги президентлик муддати - 2014 йилдан 2020 йилгача бўлган даврни қамраб олади. (жорий йил учун ҳеч қандай маълумот йўқ). Шикоят аризаларининг умумий сони 38,581 тани ташкил этади, бу йилига ўртача 6,5 минг ариза. Бу Эрдўғонга қарши даъво аризаларидан ўн минг марта кўп.

Сўнгги 3 йил ичида 30 мингдан ортиқ тегишли мурожаатлар кўриб чиқилган ва 10,7 минг кишига ҳукм ўқилган, яъни даъволарнинг ҳар учдан бир қисми.

Туркия мухолифатига кўра, Эрдўғон ва унинг тарафдорлари «президентни ҳақорат қилиш» бўйича моддадан фаол фойдаланиб, ўзига қаршиларга нисбатан ишлатмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг