Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Фенербахче иши»: полиция собиқ раҳбари 2170 йилга қамалди

«Фенербахче иши»: полиция собиқ раҳбари 2170 йилга қамалди

Фото: «Vesti.ru»

Туркияда полиция собиқ раҳбари Назми Ардич 2170 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ардич ва 25 нафар шериклари Истанбулнинг «Фенербахче» клуби раҳбарларига қарши фитна қўзғаганликда айбдор деб топилди.

Бундан ташқари, 5 июнь куни Туркия суди «Samanyolu» медиа гуруҳи раҳбари Ҳидоят Каражу устидан ҳам ҳукм чиқарди: телефон қўнғироқларини пинҳона эшитиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбдор деб топилиб, 1406 йилга қамалди.

Юқоридаги ҳар икки шахс Фатхулла Гюлен раҳбарлигидаги давлат фитнаси қатнашчиларидан ҳисобланишади. «ESPN» хабарига кўра, Гюленнинг тарафдорлари «Фенербахче»ни келишилган ўйинлар ҳисобига ғалаба қозонганликда «илинтириш» учун мамлакатнинг суд ва полиция тизимларига суқилиб кириб олишган.

Ушбу жиноий синдикат «саъй ҳаракатлари» билан 2011 йилда «Фенербахче»нинг собиқ президенти Азиз Йилдирим «келишилган ўйинлар»да айбланиб, олти йилга қамалган эди. Айбдор эмаслигини таъкидлаб келган Йилдирим белгиланган олти йилнинг бир йилини қамоқда ўтаганидан сўнг озодликка чиқарилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг