Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия жамоаси автобуси ЙТҲга учради, легионер футболчи ҳалок бўлди

Туркия жамоаси автобуси ЙТҲга учради, легионер футболчи ҳалок бўлди

Йозеф Шурал.

Фото: «Focus»

Туркияда «Аланияспор» футбол жамоаси автобуси йўлдан чиқиб кетди. ЙТҲ оқибатида чехиялик футболчи Йозеф Шурал ҳалок бўлди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати «Facebook»да хабар берди.

ЙТҲ Алания шаҳри яқинида рўй берган.

Авария оқибатида 7 киши жароҳат олган.

«Кайсери билан ўйиндан қайтишда микроавтобусимиз аварияга учради, оқибатда етти киши жароҳат олди. Чехиялик футболчи Йозеф Шурал оғир жароҳат билан Аланиядаги хусусий клиникага етказилди. Аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиша олмади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг