Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдан вилоятларга поезд қатнови бошланди (фото)

Тошкентдан вилоятларга поезд қатнови бошланди (фото)

Фото:«Xabar.uz»

Маълумки, Республика махсус комиссияси маҳаллий йўналишларда темир йўл ва авиақатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартибини тасдиқлаганди.

Бугун эрта тонгдан Тошкентдан Бухорога «Afrosiyob» илк тезюрар поезди жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қарийб икки ойлик танаффусдан сўнг қайта тикланган поездларга чиқишда йўловчилар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси манфий экани ҳақидаги маълумотномага эга бўлиши керак. Вокзал ҳудудига ва вагонга кирганда барча йўловчилар бир марталик ҳимоя ниқоби, қўлқопда бўлиши шарт. Йўловчилар вагонларга ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади.

Фото:«ЎзА»

Поездларга электрон чипталар онлайн тарзда сотилмоқда.

Шунингдек, бугун пойтахтдан Қарши шаҳрига «Afrosiyob» тезюрар поезди ва Фарғона водийсига йўловчи поезди ҳам йўлга чиқади.

Фото:«ЎзА»

Эслатиб ўтамиз, бугундан эътиборан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч Термиз шаҳарларига самолётлар, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарлари ва Фарғона водийсига поездлар қатнови қайта тикланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг