Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ҳарбий округи қўшинларига қўмондон тайинланди

Тошкент ҳарбий округи қўшинларига қўмондон тайинланди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига кўра, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник Зокиржон Эркинбоевич Сайфудинов Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, унинг ўрнига полковник Қодиржон Абдупаттаевич Турсунов тайинланди. Полковник Қодиржон Турсунов бундан олдин Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига биноан жорий йилнинг февраль ойида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилиб келган генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг