Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўрткўлдаги воқеа бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Тўрткўлдаги воқеа бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Фото: «Horoshevo-mnevniki.mos.ru»

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида маст ҳолатда уйида жанжал қилган фуқаро Ички ишлар органи ходимлари олиб кетганидан сўнг сирли равишда комага тушиб, орадан ўн уч кун ўтгач вафот этгани хабари берилганди.

Кеча «Xabar.uz»га ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилган Бош прокуратура матбуот хизмати бугун воқелик бўйича қўшимча маълумот берди. Унга кўра, Тўрткўл туман прокуратураси томонидан ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми «а» (одам ўлимига сабаб бўлган даражада мансабга совуққонлик билан қараш) банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Марҳум ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг