Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тўрт офат»: Буюк Британия бош вазири ҳарбийларни тайёр туришга чақирди

«Тўрт офат»: Буюк Британия бош вазири ҳарбийларни тайёр туришга чақирди

Фото: «Instinctif Partners»

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон қироллик ҳарбийларини келаётган қишгача тўрт офатга тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда «Daily Mail» ёзмоқда.

Сиёсатчи коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини, мавсумий грипп эпидемияси, кутилаётган сув тошқинлари ҳамда Brexitни назарда тутган: Буюк Британия Европа иттифоқидан чиқишининг ўтиш даври 2020 йил декабрида ниҳоясига етади.

Жонсоннинг бу галги топшириғи унинг олдинги баёнотларида айтганларини инкор этишини нашр эътибордан қочирмаган: бош вазир мамлакат нормал ҳаётга қайтиши учун коронавирус бўйича чекловларни яқин орада олиб ташлашга ваъда берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг