Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Torimed Pharm» (Galaxy) судда ютиб чиқди. Ҳудудий бошқарма қарори ҳақиқий эмас деб топилди

«Torimed Pharm» (Galaxy) судда ютиб чиқди. Ҳудудий бошқарма қарори ҳақиқий эмас деб топилди

Фото: «Kun.uz»

Қатор интернет сайтлари эътиборига тушган Юнусобод тумани маъмурий судида кўрилаётган «Golgate-Palmalive» (Colgate) компаниясининг товар белгиси бўйича маъмурий иш юзасидан бугун суднинг Ҳал қилув қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Хабарда айтиладики, жорий йилнинг май ойида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари  «Torimed Pharm» (Galaxy) МЧЖга нисбатан «Golgate-Palmalive» (Colgate) компаниясининг товар белгиси бўйича аризасини кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилинган.

Унга кўра, «Torimed Pharm» (Galaxy) МЧЖ  «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддаси  биринчи қисми учинчи хатбошиси талабларини бузганлиги қайд этилган. Яъни компания инсофсиз рақобатчи деб топилган.

Шунингдек, жамиятга қонунбузилиш ҳолатини бартараф  этиш, келгусида шу каби хатоларга йўл қўймаслик юклатилган. Мабодо, МЧЖ бошқарма қароридан норози бўлса, тегишли тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

«Torimed Pharm» (Galaxy) МЧЖ ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, мазкур қарор юзасидан судга мурожаат қилган.

Юнусобод туман маъмурий судининг Ҳал қилув қарорига кўра, аризачи «Dentafill Plus» МЧЖнинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига нисбатан мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан келтирган шикояти қисман қаноатлантирилиб, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси  аъзолари (мансабдор шахслари)нинг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси махсус комиссиясининг 2019 йил 1 май кунидаги 09/09-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Қайд этиш жоизки, тарафлар ҳал қилув қарори устидан 20 кун муддат ичида Тошкент шаҳар маъмурий судига апелляция тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг