Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Талончилик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Талончилик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи 28 ёшли фуқарони маст ҳолатда ўз уйига олиб боришга уриниши зое кетгач, уни уриб, тепиб, сўнгра тунаб кетган фуқарога суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани суди судьяси маълум қилди.

Ҳолатга кўра, фуқаро Ш.Х.спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда кеч соат 23:00 ларда туман марказидаги бекатлардан бирида уйига кетиш учун турган ва ўзига нотаниш бўлган 28 ёшли С.Р.ни кўрган. Маст ҳолда бўлган Ш.Х. фуқаро С.Р.ни ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилишга таклиф қилган. С.Р. рози бўлган ва бунинг учун туман марказидаги кафелардан бирига боришни ўртоқлашишган. Ҳар икки фуқаро ярим тунда йўловчи-таксига ўтиришган. Бу пайтда Ш.Х. фуқаро С.Р.ни кафегамас, ўз уйига боришини талаб қила бошлаган. С.Р. унинг уйига бориши талабини рад этгач, маст ҳолда бўлган фуқаро туман Давлат хавфсизлик хизмати бўлими олдида йўловчи-таксини тўхтатган ва шу ерда С.Р.ни тушиб қолишга мажбурлаган. Автомашинадан тушишгач, Ш.Х. яна С.Р.ни ўз уйига олиб кетишга уринаверган. С.Р.нинг қатъий қаршилигидан сўнг Ш.Х. уни Ғиждувон туман ҳокимлиги биноси орқа томонидаги боғ ичига судраб борган ҳамда очиқдан-очиқ С.Р.га ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўлига ўтган. Уни шу ерда уриб, оёқлари билан тепиб, тан жароҳати етказган ва С.Р.га тегишли бўлган мол-мулкни талон-тарож қилиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Бухоро филиали Ғиждувон туман бўлинмасининг судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ш.Х. фуқаро С.Р.га «чакка, ўнг билак панжа бўғими, чап билак соҳаларидаги шилинмалар» каби енгил тан жароҳати етказган.

«Спиртли ичимлик истеъмол қилган Ш.Х. фуқаро С.Р.га тан жароҳати етказгани етмагандек, унинг эгнидаги курткаси чўнтагида бўлган 630.000 сўм пулларни, «Huawei» русумли қўл телефонини ҳамда қўлида бўлган иккита полиэтилен пакетларни тортиб олиб, унинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб кетган», – деди судья.

Эртаси куни Ш.Х. фуқаро С.Р.дан талон-тарожлик  орқали олган пуллар билан турли дўконлардаги қарзини ҳам қоплаган. «Huawei» русумли қўл телефонини сотган ҳамда иккита полтиэтилен пакетдаги озиқ-овқат маҳсулотлардан ўз истеъмоли йўлида фойдаланган.

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди ҳукми билан Ш.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик), 2-қисмининг, «а» банди қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг