Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Спортчиларга пул мукофотлари топширилди

Спортчиларга пул мукофотлари топширилди

Турли спорт турларида жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган бир гуруҳ спортчилар президент фармойишига кўра пул мукофотлари билан тақдирланган.

Спортнинг Олимпия ва паралимпия турлари, жумладан, жорий йил давомида парапауэрлифтинг (2019 йил 12-20 июль, Қозоғистон), эшкак эшиш (2019 йил 21-25 август, Венгрия), дзюдо (2019 йил 25-31 август, Япония), бокс (2019 йил 6-22 сентябрь, Россия) ҳамда спорт курашлари (2019 йил 14-22 сентябрь, Қозоғистон) бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этган бир гуруҳ спортчиларга пул мукофоти топширилган.

Фармойишга кўра қуйидаги спортчилар тақдирланишган:

  • Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли – бокс бўйича 91 кг ва ундан оғир вазнда 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаганлиги учун 12 000 АҚШ доллари;
  • Зоиров Шаҳобиддин Шокирович – бокс бўйича -52 кг вазнда 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаганлиги учун 12 000 АҚШ доллари;
  • Мирзаева Шахноза Шокир қизи – эшкак эшиш бўйича KL3-200 метр дастурида 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаганлиги учун 12 000 АҚШ доллари;
  • Мирзахалилов Миразиз Мирзакарим ўғли – бокс бўйича -57 кг вазнда 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаганлиги учун 12 000 АҚШ доллари;
  • Варданян Арам Симонович – юнон-рум кураши бўйича -72 кг вазнда 2-ўринни (кумуш медаль) эгаллаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари;
  • Кузиева Рўза Рашидовна – парапауэрлифтинг бўйича -61 кг вазнда 2-ўринни (кумуш медаль) эгаллаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари;
  • Лутфуллаев Шарафуддин Рустамович – дзюдо бўйича -60 кг вазнда 2-ўринни (кумуш медаль) эгаллаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари;
  • Рўзметов Дилшодбек Юсупбай ўғли – бокс бўйича -81 кг вазнда 2-ўринни (кумуш медаль) эгаллаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари;
  • Ассакалов Рустам Сихатбиевич – юнон-рум кураши бўйича -87 кг вазнда 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;
  • Бердимуратов Жалгасбай Карлибай ўғли – юнон-рум кураши -77 вазнда 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;
  • Ботуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли – бокс бўйича -69 кг вазнда 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;
  • Гулиев Артур Марленович – эшкак эшиш бўйича С2-200 метр дастурида 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;
  • Зокирова Нилуфар Обиджон қизи – эшкак эшиш бўйича С2-200 метр дастурида 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;
  • Мамадалиев Элёр Муҳаммаджонович – эшкак эшиш бўйича С2-200 метр дастурида 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;
  • Раҳимов Ҳасанбой Аҳмаджонович – эркин кураш бўйича 125 кг ва ундан оғир вазнда 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;
  • Раҳматова Дилноза Бакир қизи – эшкак эшиш бўйича С2-200 метр дастурида 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари.

Бир марталик пул мукофотлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил учун спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг Республика календарь режасида белгиланган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг