Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда мудҳиш ЙТҲ: беш киши вафот этди

Сирдарёда мудҳиш ЙТҲ: беш киши вафот этди

Фото:«Tergov.uz»

1 февраль куни тахминан соат 08:30 ларда 19 ёшли Ш.Б. ўзининг бошқарувидаги «Кобалт» русумли автомашинасида «Гулистон-Зарбдор» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида, бошқарувни йўқотган.

Натижада йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, фуқаро 21 ёшли С.М.нинг бошқарувида бўлган «Дамас» русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган, дея хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.

Фото:«Tergov.uz»

Натижада «Дамас» русумли автомашина ҳайдовчиси С.М., йўловчилари 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С.лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Яна 3 нафар шахс шифохонага ётқизилган. Шунингдек 24 ёшли С.А.,га кўрсатилган тиббий ёрдамига қарамай, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг