Шуҳрат Боймуродов Тошкент давлат тиббиёт университетига ректор бўлди

Шуҳрат Абдужалилович Боймуродов Тошкент давлат тиббиёт университети ректори лавозимига тайинланди.
Боймуродов 2017 йилдан шу пайтгача Тошкент тиббиёт академиясининг ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида фаолият юритиб келган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Боймурадовнинг 165 та илмий ва ўқув услубий ишлари (2 монография, 3 ўқув қўлланма, 8 услубий қўлланма, 4 ихтирога патент, 93 та мақола) эълон қилинган. Шулардан 43 таси халқаро нашрларда чоп этиган.
Тошкент тиббиёт академиясида илмий ишлар проректори лавозимида ишлаш даврида Республика миқёсидаги бажариладиган 20 та ва 2 та халқаро илмий грант, Европа иттифоқининг «Эрасмус плюс» лойиҳалари бўйича 5 та грантни амалга оширган.
Шуҳрат Боймуродов Россия фанлар академиясининг табиий фанлар академиги дипломи эгасидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter