Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шотландия ҳукумати раҳбари Ҳамза Юсуф истеъфога чиқмоқда

Шотландия ҳукумати раҳбари Ҳамза Юсуф истеъфога чиқмоқда

Шотландия ҳукумати раҳбари Ҳамза Юсуф ҳукумат коалициясининг парчаланиши натижасида парламентда шу ҳафтага белгиланган ишонч овозини кутмасдан истеъфога чиқишга қарор қилди.

Ҳукмрон Шотландия Миллий партияси ва Шотландия ҳукуматини бир йилдан сал кўпроқ вақт давомида бошқарган 39 ёшли Ҳамза Юсуф душанба куни эрталаб Эдинбургда ўтказилган матбуот анжуманида истеъфога чиқишини эълон қилди.

Сиёсатчи ўз лавозимини тарк этишга бошқа партиялар билан келишмовчиликлар туфайли қарор қилган.

Юсуф ўтган ҳафта Шотландия Яшиллар партияси билан коалиция келишувини бузганидан сўнг унинг позицияси ёмонлашди. Шундан сўнг, бошқа партиялар вакиллари Юсуфнинг шахсан ва унинг ҳукуматига ишончсизлик вотумини билдиришга қарор қилишди. Овоз бериш шу ҳафта бўлиб ўтиши керак эди.

Ҳамза Юсуф бир йил аввал бу лавозимларда саккиз йил ишлаган Никола Стердженни ўрнига ҳукумат раҳбари этиб тайинланганди. У кутилмаганда чарчаганини айтиб, истеъфога чиқишини эълон қилди.

Юсуф партия сайловларида ғалаба қозониб, Британиядаги етакчи партиялардан бирига раҳбарлик қилган биринчи мусулмон бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг