Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор семиртирмайдиган ва соғлиққа фойдали нон турини айтди

Шифокор семиртирмайдиган ва соғлиққа фойдали нон турини айтди

Фото: Xabar.uz

Мутахассисларнинг фикрича, ортиқча вазн олиш хавфини вужудга келтирмайдиган ва соғлиққа фойдали нон тури мавжуд.

Бу ҳақда АҚШлик диетолог мутахассис, шифокор Эми Ли маълум қилди, деб ёзади ОАВ.

Унинг сўзларига кўра, ундирилган буғдойдан тайёрланадиган нон озишни хоҳлайдиган ёки шунчаки соғлиғига ғамхўрлик қиладиганлар учун шубҳасиз афзалликларга эга. У ун ҳосил қилишдан олдин сувда униб чиққан доналардан тайёрланади. Олинган нон таркибида углеводлар ва калориялар кам, глисемик индекси паст ва организм томонидан осон ҳазм қилинади.

Униб чиққан буғдой нонида кўплаб витамин ва минераллар ҳам мавжуд. Унинг навлари таркибида толанинг юқорилиги туфайли тўйимлилик даражаси ортади. Ёнғоқ ва уруғлар шаклида қўшимчалар қўшимча фойда келтиради.

Aнъанавий оқ нондан фарқли ўлароқ, унган буғдой нон тозаланган углеводлардан тайёрланмайди ва уни истеъмол қилиш семириш, 2-тоифа диабет ва бошқа бир қатор жиддий касалликлар хавфини камайтиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг