Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

Фото:Президент матбуот хизмати

«8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида» тўғрисида Ўзбекистон президенти фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, «опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш самарали меҳнати билан ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун» бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. 

Улар қуйидагилар:

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

Чусовитина Оксана Александровна – Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Кузнецова Светлана Михайловна – Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт гимнастикаси бўйича катта мураббийи

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Батирова Маргарита Азизовна – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг тиллар кафедраси профессори

Бойматова Сибинисо Мусурмонқуловна – Шароф Рашидов туманидаги «Мусурмон ота» фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти

Джамилова Гулчехра Манноновна – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси

Ибрагимова Рихсихон Исмаиловна – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси

Кариева Бернара Рахимовна – Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография кафедраси профессори

Махмудова Робахон Анваровна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

Садуллаева Гулчехра – Ўзбекистон давлат сатира театри актрисаси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Адилова Фатима Туйчиевна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти лаборатория мудири

Бабажанова Зулфия Реимбаевна – «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг кимё цехи бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси

Ғаффорова Фотима – Меҳнат фахрийси, Самарқанд вилояти

Марипова Саодат Торахановна – Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг «Минерал ресурслар институти» давлат корхонаси шўъба мудири

Мендиева Ранохон – Учкўприк туманидаги «Мендиева Ранохон» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти

Парпибаева Озода Абдукадировна – Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Сабирова Вазира Талиповна – Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри

Тураева Гавхаржан Ибрагимовна – Гурлан туманидаги «Наврўз» фольклор- этнографик халқ жамоаси бадиий раҳбари, Хоразм вилояти

Шодмонова Мавлюдахон – Марҳамат туманидаги «Барҳаёт Нозимжон файзи» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти

Юнусова Манзурахон Пазлиддиновна – Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи

Юсупова Тути – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Жалолова Сабоҳат Ашуркуловна – Сариосиё туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Муминова Мадина Рашидовна – Наманган шаҳридаги «Baby plaza» хусусий мактаби директори, Наманган вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Асланова Дилбар Хасановна – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, Самарқанд вилояти

Ахмеджанова Покиза Шавкатовна – Гулистон шаҳридаги «Болалар шаҳарчаси» директори, Сирдарё вилояти

Рахимова Мукаддас Араловна – Яккабоғ туманидаги «Маданият текстиль кўп тармоқли» масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Қашқадарё вилояти

Сабурова Инжигул Жумабаевна – Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасининг «Мухаллес» дуторчилар ансамбли бахши-созандаси

Усманова Саодат Умаровна – Наманган давлат университетининг педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси, Наманган вилояти

Ҳаитова Роҳат Ахмаджоновна – Вобкент туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби директори, Бухоро вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаева Максуда Султановна – Урганч туманидаги «Урганч парранда инвест» хусусий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти

Акрамова Зулайхо Абдуразоқовна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси

Ахмадалиева Нодира Кахрамоновна – Андижон туманидаги «Gold Andijan pharma» қўшма корхонаси директори, Андижон вилояти

Баходирова Валентина Григорьевна – Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг Қамаши тумани ташкилоти раиси, Қашқадарё вилояти

Джавланова Кимёхан Курбанбаевна – Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлигининг хотин-қизлар кенгаши аъзоси, Тошкент вилояти

Жолимбетова Айтгул Аймбетовна – Мўйноқ туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактаби директори, Қорақалпоғистон Республикаси

Камбарова Насиба Ахмадалиевна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг фахрий диктори

Мустафаева Замира Рустамовна – Ғаллаорол туманидаги «Сарбозор қурилиш транс» хусусий корхонаси раҳбари, Жиззах вилояти

Облобердиевa Зуҳро – «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси аъзоси, каштачи-уста

Сабитова Мадия Иркиновна – Кармана туманидаги «Полипропилен қувурлар» масъулияти чекланган жамияти директори, Навоий вилояти

Саидбекова Дахиятпочо Бабаевна – Сўх туманидаги «Сариканда» қишлоқ врачлик пунктининг умумий амалиёт шифокори, Фарғона вилояти

Сувонова Дилбар Набиевна – Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйи директори, Сурхондарё вилояти

Суцепина Виктория Дмитриевна – «Тошкент қувур заводи» қўшма корхонаси раҳбари, Тошкент шаҳри

Умарова Нигора Телмановна – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг маънавият ва маърифат кафедраси мудири

Умарова Нодира Нигматуллаевна – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги «Ишга марҳамат» мономаркази директори

Усманова Израбу Ариповна – Риштон туманидаги «Израил Израбону» оилавий корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти

Холбекова Бегойим Абдурахмоновна – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тили таржима назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси

Шаназарова Азиза Абдумаликовна – Америка Қўшма Штатларининг Колумбия университети профессори

Ширинова Мавлюдахон Расуловна – «Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази директори

Эрматова Назокат – Боёвут туманидаги «Зиёкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сирдарё вилояти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Абдуллаева Умида Хазратовна – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи

Бобоқулова Гули Ражабовна – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти божхона бошқармаси «Олот» чегара божхона пости
катта инспектори

«Шуҳрат» медали билан

Бекназарова Саида Сафибуллаевна – Тошкент ахборот технологиялари университетининг аудиовизуал технологиялар кафедраси профессори

Бовақулова Мавжуда Рахимбердиевна – Янгийўл шаҳридаги «Baxor style» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти

Дададжанова Ирода Абдулазизовна – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг «Ёш куч» журнали бош муҳаррири

Игамбердиева Паризод Кадировна – Фарғона давлат университетининг кимё кафедраси катта ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Инакова Барнохон Баходировна – Андижон давлат тиббиёт институтининг педиатрия ва неонатология кафедраси мудири, Андижон вилояти

Исломова Гулмира Рахмоновна – «Ҳунарманд» уюшмасининг Нурота тумани бўлими аъзоси, каштачи-уста, Навоий вилояти

Каримова Навбахор Валижановна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали сиёсий шарҳловчиси

Мамадиёрова Юлдузой Каршиевна – Шаҳрисабз туманидаги «Shakhrisabz tour» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти

Мамарасулзода Зулхумор Абулкосим қизи – Жиззах вилояти маданият бошқармаси қошидаги «Мақом» ансамбли мақомчиси

Мансурова Муниса Анваровна – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг тикув буюмларини конструкциялаш ва технологияси кафедраси мудири

Рахматова Фароғат Шавкатовна – Денов туманидаги «Smart kids» нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири, Сурхондарё вилояти

Турдимуратова Айнур Бахтибаевна – Нукус шаҳридаги «Жайхун универсал қурилиш» масъулияти чекланган жамияти кран машинисти, Қорақалпоғистон Республикаси

Халикова Хамида Азимжоновна – «Бекободцемент» акциядорлик жамиятининг цех тегирмон машинисти, Тошкент вилояти

Химматова Юлдузой Шахритдиновна – «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг цех аппаратчиси, Навоий вилояти

Хусаинова Нафиса Рустамовна – Самарқанд шаҳридаги «Samarkand-England eco mediсal» қўшма корхонасининг сифат таъминоти бўлими бошлиғи, Самарқанд вилояти

Хусанова Гавхар Мамаражабовна – Сайхунобод туманидаги «Гулбаҳор зиё китоб савдо» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сирдарё вилояти

Шукурова Гулчеҳра Шойиқуловна – Қоракўл туманидаги «Гуллар чеҳраси» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти

Эшчанова Жавҳар Атахановна – Янгибозор туманидаги «Ҳамид Олимжон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Хоразм вилояти

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг