Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда қоидани бузиб тўй ўтказган ошхона маъмуриятига чора кўрилди

Самарқандда қоидани бузиб тўй ўтказган ошхона маъмуриятига чора кўрилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган.

2020 йил 29 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБга Самарқанд шаҳридаги Мароқанд кўчасида жойлашган «Мароқанд» ошхонасида 40 нафардан ортиқ фуқаролар билан туй-маросими ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳудуд профилактика инспектори томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилганда, ҳақиқатдан ҳам ушбу ошхона маъмурияти Республика махсус комиссиясининг баёни талабларини бузганлиги аниқланган.

Ошхона маъмуриятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд вилояти Давлат санитария эпидемиология назорати марказига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг