Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рамзан Қодиров ўзини Нобель мукофотига лойиқ дея ҳисоблайди

Рамзан Қодиров ўзини Нобель мукофотига лойиқ дея ҳисоблайди

Фото:РИА «Новости»

Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг таъкидлашича, унга минтақада терроризм билан курашишда эришган муваффақиятлари сабаб Нобель мукофотини беришлари керак. Бу ҳақда «Интерфакс ёзмоқда.

Қодировнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путиннинг раҳнамолигида ҳудудда тинчлик ва терроризм устидан ғалабага эришилди. «1,5 миллион аҳоли тинч ва осуда яшамоқда, ривожланмоқда. Қаранг, бу пайтда Афғонистон ва Ливияда одамлар ҳалок бўляпти» -, деган Қодиров. 

Шунингдек, у Яқин Шарқни «эплай олмаётган» АҚШ санкцияларига дучор бўлганини ҳам гапириб ўтган. Шундай шароитда Қодиров ва яқинларига чекловлар жорий этилишини адолатсизлик деб атаган. 

Эслатиб ўтамиз, Чеченистонда «инсон ҳуқуқлари бузилиши» сабаб сифатида келтирилиб, Рамзан Қодиров ва унинг яқинларига санкциялар жорий этилганди. Чеченистон лидери бунга муносабат билдирар экан, АҚШ давлат котиби Майк Помпеони қотиллик буюртмачиси эканликда айблаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг