Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда 14 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

Қозоғистонда 14 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус  ағдарилиб кетди

Мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси 26 февраль куни Чимкент – Екатеринбург йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва йўловчлари орасида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Ақтобе вилояти ҳудудида ағдарилиб кетгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, тиббий ёрдамга эҳтиёж сезилмаган. Қозоғистоннинг йўл полицияси ва фавқулодда вазиятлар бўйича органлари ходимларининг ёрдами билан йўловчилар эвакуация қилинган, автобусга техник хизмат кўрсатилган ва йўналишини давом эттирган.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобил транспортининг бошқа турларида қишги вақтда Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигини эслатган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг