Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қайғули хабар: яна бир оила яқинидан айрилди

Қайғули хабар: яна бир оила яқинидан айрилди

Навоий шаҳрида яшовчи 52 ёшли Б.А. (эркак) жорий йил 30 июнь куни тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага «COVID-19» инфекциясига гумон билан олиб келинган.

ССВ хабарига кўра, унга «COVID-19», икки томонлама бронхопневмониянинг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 3-4-даражаси, ўткир бош мия ва ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Бемор бундан аввал гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия, семизликнинг 4-даражаси ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни шифокорлар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.

Бугун ўлимлар сони бўйича кунлик кўрсаткич янгиланди. Бунга қадар бир кун давомида энг кўпи уч бор ўлим ҳолати қайд этилган бўлса, бугун навоийлик қурбонга қадар тошкентлик икки нафар ва қорақалпоғистонлик бир нафар бемор ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг